Бектемир Мелиқўзиев профессионал боксдаги илк чемпионлик камарини қўлга киритди

дек 14 / 2019

alt

Профессионал бокснинг супер ўрта вазн тоифаси вакили Бектемир Мелиқўзиев  навбатдаги жангида ҳам ғалаба қозонди.

Бектемир Калифорнияда бўлиб ўтган жанг оқшомида америкалик Вон Александер билан рингга чиқди. WBA Continental Americas чепмионлик камари учун кечган жанг тўлиқ 10 раунд давом этди. Барча ҳакамлар бирдек жангда тўлиқ устунлик қилган Мелиқўзиевнинг ғалабасини эътироф этишди.  

Шу тариқа Бектемир Мелиқўзиев профессионал боксдаги илк чемпионлик камарини қўлга киритди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *