Бугун 5 нафар боксчимиз Осиё чемпионлиги учун жанг қилади

апр 26 / 2019

alt

Бугун, 26 апрель куни Таиланд пойтахтида бокс бўйича Осиё чепионати ўз якунига етади. Мазкур мусобақанинг якунловчи кунида 5 нафар чарм қўлқоп усталиримиз олтин медаль учун жанг қилишади. Финалда 2 ҳамюртимиз ҳиндистонлик боксчиларга қарши рингга кўтарилади. Шунингдек, олтин медаль учун кечадиган рақобатда Япония, Ж.Корея ва Қозоғистон терма жамоаларини ҳам учратишимиз мумкин.

Батафсил:

-49 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов – Дипак (Ҳиндистон)

-56 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов – Кавиндер Сингх (Ҳиндистон)
-69 кг: Бобо-Усмон Батуров – Севонретс Оказава (Япония)

-91 кг: Санжар Турсунов – Хюнг Кю Ким (Ж.Корея)

+91 кг: Баҳодир Жалолов – Камшибек Конкабаев (Қозоғистон)

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *