Бугун ЎФФга янги президент сайланади. Умид Аҳмаджонов раҳбарлик ваколатини топширади

янв 25 / 2018

alt

Айни вақтда Ўзбекистон футбол федерацияси ҳамда Ўзбекистон миллий Олимпия қўмитасига раҳбарлик қилиб келаётган Умид Аҳмаджонов лавозимларидан бирини тарк этади. Бу ҳақда у “Халқ сўзи” газетасига берган интервьюсида маълум қилган.

“Икки ташкилотга раҳбарлик қилишим бу вақтинчалик бўлиб, жорий йилнинг 25 январида Ўзбекистон футбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтади ва унда ташкилотга янги раҳбар сайланиши кутилмоқда. Демакки, футбол федерациясида раҳбарлик ваколатимни топшираман”, деган Умид Аҳмаджонов.

  • Абуасил
    25 янвuary 2018, 14:18

    Кимга насиб этайкан бу жой? Яна жаноб Усмоновлар сулоласидан бирон биттасигами ёки бегона пешонаси ялтираганганми?
    Бу ҳам президентлик креслоси ҳисобланади. Қанийди янги ЎФФ Президенти Элим, Юртим, Она Ватаним учун меҳнат қиламан, деб Қуръонни ушлаб қасам ичсайди. Бу одат Низомида бўлмаслиги мумкин, бироқ ўзи шу ишни қилишига ҳеч ким қаршилик билдирмаса керак.
    Шу ишни қилса рейтингги жааа кўтарилиб кетса керак.
    Бу ҳам шахсий фикр.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *