Бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё чемпионати баҳсларига киришади

янв 13 / 2016

 alt

Дастлабки кунги баҳсларда “А” гуруҳи вакиллари ўзаро куч синашдилар. Бугун “В” ва “С” гуруҳларида ҳам биринчи тур ўйинлари ўтказилади. “В” гуруҳида Япония – КХДР ҳамда Саудия Арабистони – Таиланд олимпия терма жамоалари ўзаро куч синашсалар, “С” гуруҳида Ўзбекистон – Ж.Корея, Ироқ – Яман терма жамоалари баҳс юритадилар. Жанубий Корея – Ўзбекистон олимпия терма жамоаларининг учрашуви Тошкент вақти билан соат 21:30да бошланади. 

Мазкур учрашув олдидан Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян “С” гуруҳидан етарлича салоҳиятга эга терма жамоалар ўрин эгаллаганлигини ва ушбу гуруҳдан камида битта жамоа "Рио-2016" Олимпиада ўйинлари йўлланмасини қўлга киритишига ишонч билдирди. 

Миллий Олимпия қўмитасининг ахборот хизмати

  • Мехмон
    20 янвuary 2016, 01:27

    Bugungi osiyo chempiyanati

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *