Даврон Шакурбанов ЎзПФЛ бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди

июн 18 / 2019

ЎзПФЛ Ижроия қўмитаси қарорига қадар Даврон Шакурбанов ЎзПФЛ бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди
 
Даврон Шакурбанов 1972 йил таваллуд топган. Тошкент давлат техника университетини тамомлаган. Турли йилларда Тошкент шаҳар футбол федерациясида масъул котиб, шунингдек, “Бунёдкор” клубида техник ва спорт директори лавозимларида фаолият олиб борган. 
 
Аввалроқ, ЎзПФЛ бош директори Омон Ғофуров истеъфога чиққани хабар қилинганди.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *