Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Сурияга мағлуб бўлди

дек 24 / 2015

alt

Сурия олимпия терма жамоасига қарши кечган учрашув тенг курашлар остида ўтди. Ўйиннинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимнинг илк дақиқасида эса Сурия олимпиячилари пенальтидан ҳисобни очишди. Қолган дақиқаларда дарвозаларга бошқа гол киритилмади ва учрашув Сурия олимпия терма жамоасининг ғалабаси билан якунланди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ўз йиғини давомидаги илк ўртоқлик учрашувини КХДР терма жамоасига қарши ўтказган ва 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Сурия олимпия терма жамоасига қарши ўтказилган ўйин эса иккинчи назорат учрашуви эди.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг январь ойида бўлиб ўтадиган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Дубайда яна иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Режага кўра, Самвел Бабаян бош мураббийлигидаги терма жамоа 27 декабрь куни Қатар олимпия терма жамоасига қарши ўйнайди.

ЎФФ ахборот хизмати

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *