Ўзбекистон Суперлигасининг 2019 йилги мавсумида янги бренд тўпларидан фойдаланилади

фев 22 / 2019

alt

Ўзбекистон футболининг 2019 йилги асосий мусобақаларида Adidas Conext 19 тўпларидан фойдаланилади. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати маълум қилди.

2019 йилги мавсумда Ўзбекистон чемпионати ва кубоги, шунингдек, Суперкубок учрашувларида айни пайтда жаҳоннинг бир қатор етакчи лигаларида расмий тўп бўлган Adidas Conext 19 тўпларидан фойдаланилади.

Қайд этилишича, мазкур тўплар анча сифатли ва тажрибадан ўтган бўлиб, ҳозирда Осиё Чемпионлар лигасида ҳам айнан Adidas Conext 19 тўпларидан фойдаланилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар ПФЛ тасарруфидаги мусобақаларда Nike компанияси тўпларидан фойланиб келинарди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *