Ўзбекистон терма жамоаси Европанинг етакчи жамоаларидан бирига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади

мая 08 / 2019

alt

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларига жиддий тайёргарлик кўриш мақсадида, июнь ойидаги ФИФА кунларида КХДР ва Сурия терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинларини Тошкентда ўтказади.

Саралаш босқичига муносиб ҳозирлик кўриш юзасидан ЎФА Туркия футбол федерацияси билан миллий терма жамоалар ўртасида ўртоқлик учрашуви ташкил қилиш борасида келишувга эришди. Унга кўра 2 июнь куни Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Анталияда Туркия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.

Маълумот учун, 2002 йилги жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳиби ҳисобланмиш Туркия терма жамоаси айни пайтда ФИФА рейтингида 39-поғонани эгаллаб турибди. Терма жамоа таркибида Европанинг кучли бешлигида тўп сурадиган номдор футболчилар ҳаракат қилади.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *