Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Кореяга ютқазди

ноя 20 / 2018

alt

Бугун, 20 ноябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА кунлари доирасида Австралияда Жанубий Корея терма жамоасига қарши майдонга тушиб, йирик ҳисобда мағлубиятга учради.

Биринчи бўлимда Жанубий Корея терма жамоаси 9 ҳамда 24-дақиқада 2 та гол уришга эришди. Иккинчи бўлимнинг 69 ва 81-дақиқаларига келиб кореяликлар яна 2 та гол уриб, учрашувни 4:0 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди.

Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси Эктор Купер бошчилигидаги 6-ўйинни йирик мағлубият билан якунлади.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Ўзбекистон терма жамоаси Австралиядаги йиғин доирасида Ливанга қарши баҳс олиб бориб 0:0 ҳисобидаги дуранг натижасини қайд этганди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *