Ўзбекистон U-23 жамоаси Жанубий Кореяга мағлуб бўлди

янв 13 / 2016

alt

Учрашувнинг 20-дақиқасида ҳакам томонидан белгиланган 11 метрли жарима зарбасини кореялик Мун Чан Жин гол уриб ҳисобни очди:1:0.

Иккинчи бўлимда ҳам Мун Чан Жин Ўзбекистон дарвозасини ишғол қилди: 2:0.

Ўйиннинг 58-дақиқасида Достонбек Ҳамдамов узоқ масофадан киритган голи билан ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди.

Шу тариқа Ўзбекистон U-23 жамоаси Жанубий Кореяга мағлуб бўлди.

Ярим Ҳимоячи Жамшид Болтабоев қизил карточка билан жазоланди.

Жанубий Корея - Ўзбекистон — 2:1
Голлар: Мун Чанг Жин (20, пен), Мун Чан Жин (47) - Достонбек Ҳамдамов (58)
Жанубий Корея U-23:
Ким Донг Жин, Мун Чанг Жин, Ли Чанг Мин, Хванг Хи Чанг, Ёнг Жай Мин, Сён Жу Хун, Сим Санг Мин, Жин Сёнг Ук, Ли Сёл Чан, Рю Сёнг Ву, Парк Ёнг Ву
Ўзбекистон U-23:
Абдумавлон Абдужалилов, Акром Комилов, Максимилиан Фомин, Владимир Козак, Жамшид Болтабоев, Отабек Шукуров, Жавоҳир Соҳибов, Жамшид Искандеров, Достонбек Ҳамдамов, Игорь Сергеев, Элдор Шомуродов

Осиё чемпионати баҳсларининг навбатдаги учрашуви 16 январь куни Ўзбекистон ва Ироқ ўртасида бўлиб ўтади. Ушбу ўйин Тошкент вақти билан 21:30 да бошланади.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *