Ўзбекистонда регби ривожлантирилади

окт 29 / 2019

altЎзбекистон Республикасида регби спорт турини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида президент қарори.

Қарорга кўра қуйидаги амалга оширилади:

- ҳар бир ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатларида регби бўлимлари очилади;

- болалар-ўсмирлар спорт мактабларига ишга қабул қилинаётган регби бўйича мураббийлар номзодларини Ўзбекистон регби федерацияси билан мажбурий келишиш тартиби жорий қилинади;

- қуйидагиларни назарда тутувчи регби бўйича спорт мусобақаларини ўтказишнинг тўрт босқичли тизимини жорий этилади:

биринчи босқичда – спорт клублари, секциялари жамоалари ўртасидаги спорт мусобақалари (чемпионат, биринчилик, кубок);

иккинчи босқичда – спорт клублари, секциялари жамоалари ўртасидаги мусобақаларда ғолиб чиққан жамоалар ўртасида туман (шаҳар) спорт мусобақалари (чемпионат, биринчилик, кубок);

учинчи босқичда – туман (шаҳар) спорт мусобақаларида ғолиб чиққан жамоалар ўртасида ҳудудий спорт мусобақалари (чемпионат, биринчилик, кубок);

тўртинчи босқичда – ҳудудий спорт мусобақаларида ғолиб чиққан жамоалар ўртасида республика спорт мусобақалари (чемпионат, биринчилик, кубок)ўтказилади.

 2019 – 2022 йилларда республикада регбини янада комплекс ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланади.

Дастурда қуйидаги устувор йўналишлар ва вазифалар белгиланади:

- иқтидорли спортчи ёшларни танлаб олиш (селекция ишлари) фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва регби бўйича ўқув-машқ жараёнини сифатли ташкил этиш;

- регбини оммалаштириш, ёшларни спорт тўгараклари, секциялар
ва тўгаракларга фаол жалб қилиш, улардан эркин фойдаланиш имкониятини таъминлаш;

- тренерлар, ҳакамлар ва регби бўйича бошқа мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш;

- регби бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг нуфузли халқаро мусобақаларда иштирок этиши учун сифатли ва самарали тайёргарлигини таъминлаш;

- халқаро мусобақаларнинг ғолиблари ва совриндорларини рағбатлантириш, шунингдек, тренерлар, ҳакамлар ва регби бўйича бошқа мутахассисларни ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлашни кучайтириш;

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Чорвоқ қишлоғида Ўзбекистон регби федерациясининг спорт базаси қурилади.

Регби бўйича спорт объектларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун зарур бўлган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган спорт ускуналари, инвентарь ва махсус профессионал спорт анжомлари учун 2023 йил 1 январгача божхона тўловларидан (қўшимча қиймат солиғи ҳамда божхона йиғимлари бундан мустасно) озод этилади.

2020/2021 ўқув йилидан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида регби бўйича мутахассисларни тайёрловчи йўналишлар очилади.

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *