Ўзбекистонлик боксчилар халқаро турнирда 3 та олтин медалларга эга бўлишди

дек 25 / 2015

alt

Мазкур халқаро мусобақада мезбонлардан ташқари, Ўзбекистон Қозоғистон, Грузия, Россия, Ирландия, Исроил, Украина каби ўндан зиёд давлатлардан келган ёш боксчилар иштирок этишди,  деб хабар беради olamsport.com.
Ҳал қилувчи финал учрашувида ҳамюртларимиздан Отабек Холматов қозоғистонлик Василий Самчукни, Улуғбек Собиров озарбайжонлик Парвиз Гулиевни, Шоҳрух Раҳимов эса яна бир қозоғистонлик боксчи Оталап Раҳмоновни мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритишди.

Шунқор Абдурасулов кумуш, Раҳматулла Қўзиев ва Жамшиджон Абдуллаев халқаро турнирнинг бронза медалларига сазовор бўлишди. Терма жамоамиз умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади. Қозоғистон биринчи, озарбайжонлик боксчилар учинчи бўлишди.

  • Мехмон
    27 декабр 2015, 12:07

    Олға Ўзбек. Дунё бизники. Мураббийларга рахмат. Мураббийларни эъзозланг.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *