Ўзбекистонлик енгил атлетикачилардан яна бири Олимпиада ўйинлари йўлланмасига эга бўлди

июл 11 / 2016

alt

Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар қилишича, Руслан Қурбонов уч хатлаб сакраш секторида 16 метр 87 сантиметр натижа кўрсатиб, Рио-2016 ўйинларининг йўлланмаси учун белгиланган меъёрни бажарди.

Шу тариқа, енгил атлетика бўйича лицензиялар ўйналган мусобақалар якунига етди. Ўзбекистонлик енгил атлетикачилар томонидан XXXI ёзги Олимпия ўйинларига қўлга киритилган йўлланмалар сони 18 тага етди.

Эслатиб ўтамиз, тўрт йил аввал Лондонда бўлиб ўтган ХХХ ёзги Олимпия ўйинларида енгил атлетикачиларимиз 13 та йўлланмага эга бўлишган эди.  

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *