Ўзбекистонлик курашчи Боку Гран-присида кумуш медални қўлга киритди

ноя 28 / 2016

alt

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ташкил этилган эркин ва юнон-рум кураши бўйича "Олтин Гран-При" халқаро турнири ўз якунига етди.

Гран-При мусобақасида Рио Олимпиадаси совриндори Элмурат Тасмурадов 66 кг вазнда иштирок этди ва чорак финал баҳсида мезбонлар вакили Ровшан Тагиевга имкониятни бой бериб қўйди. 71 кг вазн тоифасида кураш олиб борган Мирзобек Раҳматов эса сербиялик Александр Максимовичга мағлуб бўлди. 59 кг вазн тоифасида иштирок этган Феруз Тўхтаев аввалига ҳиндистонлик Гаурав Шармани 8:0, чорак финалда озарбайжонлик Карим Жаъфаровни 6:3, ярим финалда россиялик Мингиян Семеновни 10:8 ҳисобида мағлуб этди. Олтин медаль тақдири ҳал бўлган финал баҳсида эса ҳамюртимиз Кеничиро Фумитога биргина очко фарқи билан 4:5 ҳисобида имкониятни бой бериб кумуш медалига сазовор бўлди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *