Ўзбекистонлик паралимпиячилар Тунисда бошланган халқаро турнирнинг илк кунида 3 та медални қўлга киритишди

мар 25 / 2016

alt

Дунёнинг йигирмадан ортиқ давлати вакиллари иштирокида ўтаётган мазкур мусобақанинг дастлабки кунида баҳсларга киришган уч нафар спортчимизнинг барчаси олтин медалга сазовор бўлишди. 

Жумладан, ядро улоқтириш бўйича бўлиб ўтган мусобақада София Бурханова энг юқори (12 м. 83 см.) натижани қайд этиб, биринчи ўринни эгаллаган бўлса, Дилафруз Ахматханова 7 м. 88 см. натижа билан олтин медалга сазовор бўлди. 

Найза улоқтириш секторида Александр Свечников ҳам энг юқори натижани (57 м. 02 см.) қайд этиб, шоҳсупанинг юқори поғонасига кўтарилди. 

Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси матбуот хизматидан олинган маълумотга кўра, энди спортчиларимиз 1500 м. масофага югуриш ва узунликга сакраш бахсларида иштирок этишди.

Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *