Ўзбекистонлик спортчи юнон-рим кураши бўйича Гран-При совриндори бўлди

янв 18 / 2016

alt

Бу йилги мусобақада Россия, Ўзбекистон, Беларус, Исроил ва Қирғизистон терма жамоалари ғолиблик учун кураш олиб бордилар. 

Mусобақалар якунларига кўра терма жамоамиз етакчиларидан бири Элмурат Тасмурадов (-59 кг) кумуш медаль совриндори бўлди, деб хабар қилади Миллий олимпия қўмитасининг ахборот хизмати.

Элмурат Тасмурадов финалга қадар кечган беллашувларда “Лондон-2012” Олимпиада ўйинлари совриндори Мингиян Семёнов, 2013 йилги Жаҳон чемпионати совриндори Иван Куйлаковни (иккаласи Россиядан) мағлуб этиб, финалда мезбонлар вакили Ибрагим Лабзановга имкониятни бой берди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *