Лионель Месси бешинчи маротаба "Олтин тўп"ни қўлга киритди

янв 12 / 2016

alt

Бундан олдин Месси 2009, 2010, 2011 ва 2012 йилларда «Олтин тўп» мукофотини қўлга киритган. 2015 йилги кўрсаткич билан у ўз рекордини янгилади.

Бу йил «Олтин тўп»  мукофотига уч нафар футболчи - “Барселона» клубидан Лионель Месси ва Неймар ҳамда «Реал» клубидан Криштиану Роналдунинг номзодлари қўйилган эди.

«Йилнинг энг яхши аёл футболчиси»  сифатида АҚШ аёллар терма жамоаси сардори Карли Ллойд тан олинди.

«Барселона» мураббийи Луис Энрике «Йилнинг энг яхши мураббийи» деб эълон қилинди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *