Муроджон Аҳмадалиев Лос-Анжелесда Карлос Карлсонни 3-раунддаёқ рингга қулатди

апр 27 / 2019

alt

Бугун ўзбекистонлик боксчилар учун омадли ўтди. Боиси АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида ўтган жангда иккита ҳамюртимиз ҳам ғалаба билан жангни якунлади.

Профессионал боксда фаолият олиб бораётган Муроджон Аҳмадалиев бу сафар мексикалик Карлос Карлсонга қарши рингга чиқди. АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтган 8 раундга мўлжалланган жанг 3-раундаёқ якунланди. Боиси, боксчимиз тажрибали рақибини 3-раунддаёқ рингга қулатди. 

Маълумот учун, 28 ёшли Карлсон шу пайтгача 28 бор жанг олиб борган бўлиб, уларнинг 23 тасида ғалаба қозонган (14 нокаут) ва 5 бор мағлубият аламини таътиб кўрган. Муроджон Аҳмадалиев эса 5 бор рингга кўтарилиб, уларнинг барчасида зафар қучган эди.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *