Одил Аҳмедов "Краснодар" клуби билан шартномасини узайтирди

дек 28 / 2015

alt

Клуб расмий сайти 28 ёшли ярим ҳимоячи 2019 йилнинг июнь ойигача "Краснодар"да тўп суришини маълум қилди.  

Эслатиб ўтамиз, Одил Аҳмедов "Краснодар" сафига 2014 йилнинг июнь ойида Маҳачқалъанинг "Анжи" клубидан келиб қўшилган эди. Шу пайтгача, ўзбекистонлик ярим ҳимоячи "Краснодар" сафида 63та расмий ўйинда майдонга тушиб, 5та гол урди ва 10та голга ассистентлик қилди.

Клуби раҳбарияти Одил Аҳмедов билан амалдаги шартномани узайтиришдан клуб манфаатдор экани ва бу ҳамкорлик "Краснодар" клубига юқорироқ марраларни забт этишига ёрдам беришини таъкидлаган.

ЎФФ расмий сайти

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *