ОФК расмий сайти Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев билан интервью уюштирди

янв 12 / 2016

alt

ЎФФ ахборот хизматининг хабарига кўра, мазкур футболчилар қаторида Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев ҳам бор. ОФК расмий сайти ўз мақоласида "Пахтакор" клубининг 22 ёшли ҳужумчиси мазкур Осиё чемпионатида терма жамоанинг асосий юлдузи бўлиши мумкинлигини таъкидлайди.

“Албатта, тажриба катта аҳамият касб этади. Аммо, бу энг муҳим жихат эмас. Баъзида, тажриба тезкор қабул қилиш учун ҳам керак”, - дейди Сергеев ОФК расмий сайтига берган интервьюсида.

“Қайсидир жамоани кучли, ёки кимнидир кучсиз дея олмайман”, - дейди U-19 ёшлар ўртасидаги ОЧ-2012 тўпурари. “Бу ердаги барча жамоаларнинг имконияти бир хил. Барча курашиш ва ўз олдиларига қўйган мақсадга эришиш учун ўйнайди. Улар турнир қандай муҳим эканини яхши билишади ва уларнинг барчасига бирдек қараймиз. Агар биз, мураббийимиз айтган кўрсатмаларни бажара олсак, олдимизга қўйилган мақсадга ета оламиз ва турнирни ўзимиз истагандек якунлай оламиз”, - дейди Сергеев.

“Мен терма жамоамдан яхши ўйин кутмоқдаман. Албатта, биз учун асосий вазифа – Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш, аммо якунда чемпион бўла олсак, бу ҳам ёмон натижа бўлмайди”, - дейди Сергеев ОФК расмий сайтига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё чемпионатидаги илк ўйинини 13 январь куни Дохадаги "Суҳаим Бин Ҳамад" стадионида Жанубий Кореяга қарши ўйин билан бошлайди.

  • Мехмон
    13 янвuary 2016, 09:32

    зур

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *