"Олтин тўп" соҳиблари қандай аниқланади?

янв 11 / 2016

alt

2015 йилнинг энг яхши футболчиси номи 11 январь куни ФИФАнинг Цюрихдаги штаб-квартирасида эълон қилинади.

Ғолиблар қандай аниқланади?

“Олтин тўп”га номзодларни ФИФА ҳамда France Football журнали ҳамкорликда аниқлайди. Улар 23 нафар исм фамилиядан иборат рўйхатни тузишади, шундан сўнг овоз бериш бошланади, унда терма жамоаларнинг бош мураббийлари, жамоа сардорлари ва нуфузли спорт журналлари иштирок этади.

Овоз берувчилар 3 нафар энг яхши номзодни танлайди, йил футболчисига маълум бир миқдорда баллар берилади: биринчи ўринга 5 балл, иккинчи ўринга 3 балл ва учинчи ўринга 1 балл. Ҳисоб-китоблардан кейин финалчилар учлиги аниқланади.

Сўнгги 5 йилда кимлар “Олтин тўп” соҳиблари бўлишди?

alt

2014 йил — Криштиану Роналду («Реал Мадрид»);

2013 йил — Криштиану Роналду («Реал Мадрид»);

2012 йил — Лионель Месси («Барселона»);

2011 йил — Лионель Месси («Барселона»);

2010 йил — Лионель Месси («Барселона»).

Эслатиб ўтамиз, мазкур мукофотни топшириш маросими бугун UzReport TV орқали тўғридан-тўғри олиб кўрсатилади. Маросим Тошкент вақти билан 22:30 да бошланади. Телеканал эса трансляцияни 21.00 да — тадбир аввали, дунё футболи юлдузлари қизил гиламдан юриб келишидан бошлайди.

Манба: АиФ

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *