ПФЛ бош директори истеъфога чиқди

июн 17 / 2019

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси раҳбари Омон Ғофуров бошқа ишга ўтаётганлиги муносабати билан ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзди. У 2017 йилнинг 10 октябридан буён раҳбарлик қилиб келаётганди.
 
 “Ўтган вақт давомида мамлакат футболини ривожлантириш йўлида қўлимиздан келганча ишладик. Мана шу даврда елкама-елка меҳнат қилган жамоамизга ўз миннатдорчилигимизни билдираман. Машаққатли йўлда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг янги раҳбариятига куч-қувват, омад ва зафарлар тилайман. Иш бор жойда албатта хато ва камчиликлар ҳам бўлади. Бунинг учун мамлакат футболи жамоатчилигидан, футбол мухлисларидан узр сўрайман. Ўзбекистон футболи ва унинг мухлислари катта ғалабаларга муносиб. Ҳаммаси учун раҳмат”, — деди Омон Ғофуров ўз аризаси ҳақида маълумот бериб. 
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *