Руслан Нуриддинов Лондон Олимпиадасида антидопинг қоидаларини бузганликда айбдор деб топилди

мая 28 / 2019

Картинки по запросу олимпиада узбекистан

Спорт арбитраж судининг (CAS ADD) Допингга қарши кураш бўлими Ўзбекистон вакили Руслан Нуриддиновни 2012 йилги Лондон Олимпиадасида оғир атлетика бўйича мусобақаларда антидопинг қоидаларини бузганликда айбдор деб топди
 
Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) декабрь ойида Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) томонидан спортчиларнинг допинг намуналари қайта текширилганидан сўнг Руслан Нуриддинов четлаштирилгани тўғрисида маълум қилганди.
 
Хабарда айтилишича, Нуриддиновнинг таҳлил намунасида дегидрохлорметилтестостерон моддаси  аниқланган.
 
Апрель ойида ХОҚ ишни CAS’нинг допингга қарши курашиш бўлимига кўриб чиқиш учун топширди. Ишни кўриб чиққан мутахассис спортчи антидопинг қоидаларини бузган, деган хулоса келди ва унинг Лондондаги ўйинларда қайд этган натижасини бекор қилди. Иш кейинги суриштирув ишларини амалга ошириш учун IWF’га топширилади.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *