Рустам Қосимжонов шахмат федерациясининг вице-президентлигига сайланди

фев 02 / 2017

1 февраль куни федерациясининг навбатдан ташқари конференциясида раҳбариятнинг янги таркиби тасдиқланди, деб хабар беради федерация ахборот хизмати. Унга кўра, Ўзбекистон шахмат федерациясининг президенти этиб Иноятов Улуғбек Ильясович сайланди. 

Биринчи вице-президент этиб ФИДЕ вакили – Турдиалиев Ҳусан Худойқулович, вице-президентликка Камолов Акмал Сайдакбарович, Қосимжонов Рустам Машрукович, Умурзоқов Баҳодир Ҳамидович, Ғафуров Элдор Шукурович, Қўзиев Турсунали Каримович сайланди. 

Федерация бош котиби лавозимига Холиқова Хуршидабону тасдиқланди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни‚‚‚‚‚‚‚ Facebook‚‚‚‚‚‚‚ ҳамда‚‚‚‚‚‚‚ Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *