Таэквондочиларимиз БААдаги Гран-Прида иштирок этади

ноя 20 / 2018

alt

22-23 ноябрь кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида таэквондо WTF бўйича Гран-При турнири бўлиб ўтади. Ушбу нуфузли мусобақада жаҳоннинг турли мамлакатларидан энг кучли таэквондочилар иштирок этадилар. Беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар.

Гран-Прида Ўзбекистон шарафини Дмитрий Шокин, Никита Рафалович ва Нигора Турсунқуловалар ҳимоя қиладилар.

Маълумот учун, мусобақа ғолиби 6000 АҚШ доллари ва 80 рейтинг очкосига эга бўлади. Кумуш медаль соҳиби 3000 АҚШ доллари ва 48 рейтинг очкоси билан мукофотланади. Бронза медалига сазовор бўлган спортчи эса 1000 АҚШ доллари ва 28,8 рейтинг очкосини ўз ҳисобига қўшиб қўяди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *