Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси ўз таркибига янги ҳужумчини қўшиб олди

янв 11 / 2016

alt

Баҳодир Насимов Самарқанд футболи тарбияланувчиси ҳисобланади. У катта футболга айнан Самарқанднинг “Динамо” жамоаси орқали қадам қўйган. Бу жамоадаги 6 йиллик фаолиятидан сўнг, 2009 йилнинг бошларида “Бунёдкор”да пайдо бўлди. Жамоа билан МДҲ кубогида иштирок этиб, 5 та гол билан мусобақанинг энг яхши тўпурарларидан бири бўлди. Шундан сўнг, у  Қозоннинг “Рубин” клуби билан 3 йиллик шартнома тузди.

Насимов 2010 йилнинг ёзида Бокунинг “Нефтчи” жамоасига ўтди. У бокуликлар сафида 3 карра Озорбайжон чемпионлигини, 2 бор мамлакат кубогини қўлга киритди. 2011/12 мавсумда эса 16та голи билан Озорбайжон чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлди.

Ҳужумчи 2014/15 мавсумнинг биринчи қисмини Эроннинг “Падидеҳ” клубида ўтказди.

У Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 20 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 5 та гол урган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *