Туркиянинг KOC компанияси Ўзбекистон Суперкубоги-2019 бош ҳомийси бўлади

фев 18 / 2019

alt

Янги футбол мавсуми старт олишига саноқли кунлар қолди. Мавсум Ўзбекистон Суперкубоги учун ўтказиладиган ўйин билан очиб берилади.

Мамлакат чемпиони “Локомотив” ҳамда Ўзбекистон кубогининг амалдаги соҳиби АГМК жамоалари ўртасида кечадиган Суперкубок ўйинига Туркиянинг KOC Elektrik AS компанияси бош ҳомий бўлади.

Ушбу компания Ўзбекистон бозорига футбол орқали кириш нияти бор эканини билдирди. Мамлакат Суперлигаси ҳомийлиги учун асосий номзод бор эканидан келиб чиқиб, ПФЛ KOC Elektrik AS учун Суперкубок ўйинини таклиф қилди. 

Компания вакиллари 2019 йилги мавсум давомида миллий чемпионатимиз учрашувлари ташкилотчилиги, шунингдек, Суперлига бренди оммалашувини ўрганиб боради. Агар барчаси кўнгилдагидек кетса, ушбу компания билан ҳамкорлик 2020 йилдан бошлаб янада каттароқ масштабда давом этиши мумкин. 

Ўзбекистон Суперкубоги-2019 ўйини 23 февраль куни бўлиб ўтади. Беллашув пойтахтдаги “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин 16:00 да старт олади ва “Спорт” телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилади.

Аввалроқ, учрашув 15:00 га тайин қилинганди. Янги келишувдан кейин Профессионал футбол лигаси мухлислар кўнглини олиш учун концерт дастурини ҳам режалаштирди ҳамда “Спорт” билан келишиб, учрашувни 16:00 га кўчирди. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *