U-23 Осиё чемпионати. Бугун футболчиларимиз финал ва Токио-2020 йўлланмаси учун майдонга тушади

янв 22 / 2020

alt

Таиландда давом этаётган футбол бўйича U-23 Осиё чемпионатида бугун ярим финал учрашувлари бўлиб ўтади. Улардан бирида Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга чиқади.

Мазкур баҳс ғолиби нафақат турнир финали, балки, Токио-2020 Олимпиада йўллананмасига ҳам эга бўлиши билан янада аҳамиятли. Бугун вакилларимиз кўк рангли либосда ҳаракат қилишади. Тошкент вақти билан 15:15 да бошланадиган учрашувни япониялик Рюжи Сато бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Эслатиб ўтамиз, иккинчи финал йўлланмаси учун Австралия ва Жанубий Корея терма жамоалари майдонга чиқишади.


 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *