Умид Аҳмаджонов FIFA саммитида қатнашиш учун Қатарга жўнаб кетди

дек 11 / 2018

alt

Миллий олимпия қўмитаси президенти, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов FIFA саммитида қатнашиш учун Қатар мамлакатига жўнаб кетди.

11-13 декабрь кунлари Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида FIFAга аъзо 5та конфедерациядан 50 та мамлакат вакиллари турли масалаларни муҳокама қилишади. Мазкур мамлакатлар қаторида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳам FIFA саммитига таклиф этилган. Доҳа шаҳри 2017 йилнинг февраль ойида ҳам FIFA саммитига мезбонлик қилганди. Бу FIFAнинг Доҳадаги иккинчи саммити бўлади.

«FIFAга аъзо футбол ассоциациялари вакиллари билан тез-тез учрашиб туриш жуда ҳам муҳим. Мазкур учрашувлар давомида уларни қийнаётган масалалар тингланиб, уларга амалий ёрдам бериш чора-тадбирлари кўриб чиқилади. FIFA саммитлари орқали бутун дунё футболидаги глобал муаммоларни ҳал этишга ҳаракат қиламиз», – дея ўз фикрларини билдириб ўтди FIFA президенти Жанни Инфантино бўлажак саммит ҳақида.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *