Умид Аҳмаджонов: Ўзбекистонни футбол фабрикасига айлантиришимиз лозим

фев 20 / 2019

alt

Ўзбекистонда иқтидорларни тарбиялаш орқали мамлакатини ўзига хос футбол фабрикасига айлантириш кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов маълум қилди.

“Иқтидорларни тарбиялаш орқали Ўзбекистонни футбол фабрикасига айлантиришимиз лозим. Тарбияланган футболчиларни сотиш орқали академиялар ўзини қоплаши ва даромад кўриши керак. Ишлаб топилган маблағ орқали ҳудудда футболни янада ривожлантириш мумкин бўлади.

Биз биргаликда ана шу тизимни яратиб олишимиз лозим. Режалар ҳар бир вилоят учун алоҳида ишлаб чиқилади”, – деган Умид Аҳмаджонов.

Яқин кунларда академиялар инфратузилмасини ривожлантириш, иш тизимини ташкил этиш бўйича лойиҳалар тайёрланади.

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *