Жиззахда футбол учрашувида жанжал келиб чиқди (видео)

дек 30 / 2019

alt

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятида содир бўлган футбол учрашувидаги жанжал видеоси тарқалди.

Маълум бўлишича, бу воқеа 29 декабрь куни “Жиззах барс” ва “Зафар” жамоалари ўртасидаги учрашувда юз берган. Ҳакамларнинг қарори мухлисларнинг норозилигига сабаб бўлган. Улар трибунадан майдонга тушиб, ҳакамларни ҳақорат қилаган ва бунинг натижасида муштлашув бошланган. Жанжалнинг асосий сабабчилари Зафаробод туманида 1984 йилда туғилган фуқаро П. Ю. ва 1990 йил туғилган Э. Ж.лар бўлган.

Ички ишлар ва ёнғин хавфсизлиги ходимларининг тезкор ҳаракатлари натижасида можоро бартараф этилган ва ҳеч ким жароҳат олмаган. Бироқ, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасига кўра “кичик безорилик” иш қўзғатилиб, Жиззах шаҳар судига юборилган.

Видеони мана бу ҳафола орқали томоша қилишингиз мумкин.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *