ТЕХНОЛОГИЯЛАР 0 Шархлар 8403 кўрилди

Дастурлаш бўйича чемпионат ғолиби 10 млн сўмга эга бўлди

дек 05 / 2018

alt

Ўтган ҳафтанинг сўнггида Тошкентда дастурлаш бўйича Wincode чемпионатининг финал босқичи ўз якунига етди.

Чемпионат «Жамоавий веб-дастурлаш» ва «Бизнесга йўналтирилган масалаларни ечишда 1С фреймворкидан фойдаланиш» йўналишлари бўйича саралаш ва финал босқичларида ўтказилди. Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 52 миллион сўмга тенг.

alt

Саралаш баҳсларида «Жамоавий веб-дастурлаш» йўналишида Ўзбекистонга бағишланган сайт-визитка яратиш вазифаси берилди. Топшириқ шартларига кўра, сайт Mobile First тамойиллари асосида ва энг илғор SEO-усулларини қўллаган ҳолда тайёрланган бўлиши, Ўзбекистонга ташриф буюриш ва саёҳат қилиш истагини уйғота олиши керак эди.

«Бизнесга йўналтирилган масалаларни ечишда 1С фреймворкидан фойдаланиш» йўналишида турлар бўйича аризаларни бошқариш тизимини яратиш топшириғи бажарилди.

Саралаш босқичида берилган топшириқни бажариш учун 37 та ариза келиб тушган бўлса, улардан 12 таси финал босқичига йўл олди.

Venkon Group компанияси томонидан ташкил этилган чемпионатнинг финал босқичида иштирокчиларга компьютерни ўқитиш, ижтимоий тармоқлардаги маълумотларни таҳлил қилиш ва қайта ишлаш учун сунъий ақл технологияларидан фойдаланиш таклиф этилди.

alt

Ташкилотчилар аниқ вазифа қўйишмади, фақатгина йўналиш беришди. Жамоалар ўзлари 24 соат ичида қизиқарли ғоя ўйлаб топишлари ва уни ишлаб чиқишлари керак эди. Ғоянинг инновационлиги, ечимнинг тугаллиги ва лойиҳани самарали тақдим эта олиш қобилияти баҳоланди.

Тадбир доирасида Ўзбекистоннинг биринчи гроссмейстер аёли  Нафиса Мўминова, оммабоп MyTaxi хизматининг асосчиси ва раҳбари Акмал Пайзиев, веб-дастурлаш бўйича International Swaps and Derivatives Association (Нью-Йорк, АҚШ) директори  Дмитрий Полонский ҳамда бошқа  спортчи, бизнесмен ва ИТ-экспертлари чиқишлар қилиб, ўз муваффақиятлари ҳақида сўзлаб беришди.

alt

alt

alt

Мусобоқа якунида Telegram мессенжерида хабарнинг “кайфиятини” аниқлайдиган ва таҳлил қиладиган, шунингдек, йирик гуруҳлар ва каналлар бошқаруви учун жуда қулай бўлган чат-бот яратган “TATUNF” Нукус филиали ғолиб деб топилди.

alt

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *