$
 10800.55
-22.97
 11433.46
-5.92
 203.88
0.72
weather
+42
Кечаси   +24°

Маҳаллийлаштириш шахсларда: автосаноат «кўзлари» ёки миллий машиналаримиз учун чироқлар қаерда ишлаб чиқарилади?

Демак, миллий автосаноат “кўзлари” қаерда ишлаб чиқарилади? Бу саволга жавобни Наманганда Марказий Осиёда муқобили бўлмаган ягона турдаги ишлаб чиқаришда бўлган журналист ва блогерлар олишди. Бу автомобил фаралари ва чироқларини ишлаб чиқарувчи «UzChasys» ОАЖ ўзбек-корея қўшма корхонасидир. У ерда ишлаб чиқариладиган маҳсулот ҳажми нафақат UzAuto Motors талабларини қондиришга, балки GM-Brasil ва бир қатор бошқа авто ишлаб чиқарувчилар буюртмалари асосида экспортга юборишга ҳам етарли. Фақат ўтган йилнинг ўзида корхона 8,5 млн долларлик маҳсулотини эксорт қилди ва бу даромаднинг учдан бир қисмини ташкил этади.

«UzChasys» ОАЖ ҚК бош директори Рустам Кодиров:

Бу қутиларда «АВТОВАЗ» назорат пакети эгаси Renault Group учун экспорт қилинадиган тайёр маҳсулот бор. У Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган фараларни Lada Vesta, Niva ва Granta каби автомобил моделлари учун ишлатади. Агар сиз Лада Грантани кўрсангиз, билингки, унга Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган фаралар ўрнатилган.

Заводнинг асосий мижозлари – «UzAuto Motors» АЖ, «Автоваз» АЖ ва «ПСМА Рус» (Россиядаги «Peugeot Citroen Automotive» заводи).

Бизнинг рақобатдаги асосий устунлигимиз бу нафақат фараалримизнинг юқори сифати, балки ўз вақтида мунтазам етказиб берилиши ҳамдир (Just-In-Time Delivery), шунингдек, жозибали нархлар. Шу туфайли биз Россия бозоридан йирик немис, француз ва итальян етказиб берувчиларни сиқиб чиқаряпмиз.

– Заводда Шўртан газ-кимё мажмуаси ва Андижондаги «УзКо Джи»да ишлаб чиқарилган маҳаллий ҳамда Европа, Япония, Кореядан (Phillips, Osram, Dow, Bosch, Bayer, Sumitomo, LG Chemicals ва б.) импорт қилинган хомашё ва бутловчи қисмлардан фойдаланилади. 

– Компаниянинг фахрланадиган алоҳида жиҳати – МДҲ ҳудудидаги ягона «Meiki» юқори технологик япон термопластавтомати бўлиб, у бир вақтнинг ўзида ягона конструкция кўринишидаги фара линза 3 хил рангда (масалан, оқ, қизил ва оловранг) қуя олади. Таъкидлаш керакки, бу турдаги линзаларга ўсиб бораётган талабни ҳисобга олиб, жорий йилнинг ёзида Австриянинг «Engel» фирмасидан яна иккита шундай термопластавомат ўрнатиш режалаштирилган. 

Корхонада фараларни ишлаб чиқариш жараёни майда деталларгача ўйлаб чиқилган.

Бутун ишлаб чиқариш занжири 4 асосий линиядан иборат: қуйиш, бўёқ, йиғув ва қадоқлаш.

Қуйиш линиясида 19 термопластавтомат линияси ишга туширилган. Жорий йил сўнгига қадар уларнинг сони деярли икки баробар ошади.

Буёқ линиясида ҳозир 4та бўёқ ва алюминлаштириш станцияси бор, йил охирига қадар эса улар сони 6тага етади. Айнан мана шу линияда ҳар бир қисм яхшилаб тозаланади, линияга қўйилади, кейин эса робот уни лак билан қоплайди. Бу фара линзаларига мустаҳкамлик, тирналишларга чидамлилик бериш ва бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг фараларида кўпинча кузатиладиган “сарғайиш”га йўл қўймаслик учун қилинади. Сифат текширувидан сўнг фаралар қуритиш камерасига жўнатилади.

Якунловчи босқич йиғув линиясида амалга оширилади, у ерда барча ишлаб чиқарилган пластик деталлар, линзалар, жгутлар, лампалар ва ёриткичлар яхлит ҳолда йиғилади, шунингдек, охирги синовдан ўтказиш жараёнлари ўтказилади. Кейин эса қадоқлаш ва автозавод конвейерига етказиб бериш.

Бироқ ишлаб чиқариш – бу ҳали қурилма ва ҳатто одам ҳам эмас. Бу биринчи навбатда, тизим, жараёнлар ва стандартлар.

ISO, IDIADA, IATF халқаро стандартлари жорий этилган. Умуман, корхонада халқаро авто ишлаб чиқарувчилар томонидан талаб этиладиган барча жараён ва стандартлар жорий қилинган.

Ҳар бир авто ишлаб чиқарувчига, у General Motors, Toyota, Volkswagen, Renault ёки Peugeot бўлишидан қатъий назар, нафақат етказиб берилаётган маҳсулот сифати, балки корхонада жорий этилган жараён ва стандартлар ҳам муҳим. Талаблардан бири бу «Failure Tracking» тизими – бу тизим бирор носозлик ёки номутаносибликни аниқлаш эмас, балки у қаерда, айнан қайси қисмда ва ким томонидан йўл қўйилганини билиш имконини беради. Бу тизим носозлик ёки хатоликлар юзага келишининг дастлабки сабаблари («root-cause»)ни аниқлашдан ташқари, оқибатлар эмас, айнан сабабларни бартараф этишга ёрдам беради.

Бизнинг заводда универсал қоида мавжуд – агар муаммо юзага келса, муаммо одамлар ёки машиналарда эмас, тизимда бўлади ва дастлабки сабабаларни айнан ундан қидириш керак.

Айнан шунинг учун, авто ишлаб чиқарувчилар «PPM» (Parts Per Million – йиллик 1 млн бирлик маҳсулотга тўғри келадиган носозлик сони) индикаторидан фойдаланилади, у 25 донадан ошмаслиги керак. Аниқланган носозликлар ҳар қандай ҳолатда ташлаб юборилмайди, балки қайта ишлашга юборилади.

Ҳар куни корхона 8 мингга яқин фара ва чироқларни ишлаб чиқаради – бу ўртача 2 мингта автомобил. Ҳар бир фара – бу тахминан 150-180та детал.

Дарвоқе, фаралар учун хомашё автомобил эксплуатация қилинадиган мамлакатнинг иқлим ўзига хосликларидан келиб чиқиб танланади. Ўзбекистон учун, масалан, 50 даражадан юқори иссиқликка бардошли пластик зарур, Россия учун эса, аксинча, кучли совуқдан ёрилмайдиган пластик керак бўлади.

– Айни пайтда биз Chevrolet Onix ва Chevrolet Tracker учун фараларни маҳаллийлаштириш устида ишлаяпмиз, – таъкидлади Рустам Кодиров. – Бу 43 турдаги ташқи чироқ (олд ва орқа), шунингдек, 10 турдаги салон ёритиш қурилмаси – Chevrolet Tracker’да, масалан, ўрнатилган ёритгич мавжуд.