$
 10922.03
17.74
 11289.01
136.1
 180.31
weather
+37
Кечаси   +18°

Кореяда юк машина ҳайдовчиларининг иш ташлаши бир қатор мамлакатлар автомобиль саноатига путур етказиши мумкин

Жанубий Кореяда ёқилғи нархининг кўтарилишидан норози бўлган юк машина ҳайдовчилари иш ташлаш уюштиришди.

Бу жуда қисқа вақт ичида бир қатор соҳаларга ўз таъсирини ўтказди. Норозиликлар микрочиплар ва нефт-кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ҳом ашёларни етказиб бериш қисқариши мумкинлиги билан хавф солмоқда, дея хабар бермоқда Reuters. Hyundai Motor’нинг йирик завод комплексида ишлаб чиқариш икки бараварга қисқарди ва бу бир неча йирик компаниялар, жумладан, юз йиллик POSCO компаниясига таъминот узилиб қолишига сабаб бўлди.

«Юк машина ҳайдовчиларининг иш ташлашлар туфайли биздаги ишлаб чиқаришда узилишлар бор, умид қиламизки, ишлаб чиқариш жараёни имкон қадар тезроқ нормал ҳолатга қайтади», – дейди Hyundai вакили.

Hyundai Ульсандаги заводларида одатда кунига 6000 дона автомобиль, жумладан, йўлтанламас Genesis ва Ioniq 5 EV ишлаб чиқаради.

Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, мамлакатдаги контейнер ташишнинг 80 фоизини ташкил этувчи Пусан портида юк ташиш нормал даражадан учдан бирга тушган. Оқибатда портларда контейнер ташиш ҳам кескин секинлашган. Инчеон портида бу ҳолат меъёрий даражадан 20 фоизга тушди, иш ташлашларнинг катта қисми содир бўлган саноат маркази Улсан портида контейнер ташиш бутунлай тўхтатилган.

Associated Press маълумотларига кўра, норозилик намойишларида 7,5 минг нафар ҳайдовчи иштирок этмоқда. Уларнинг касаба уюшмалари тасдиқлашича, норозилар сони ҳукумат баҳолаётганидан кўра анча юқори ва касаба уюушма таркибига кирмайдиган кўплаб юк машина ҳайдовчилари ишга чиқишдан бош тортишмоқда.

Хорижий манбаларнинг қайд этишича, автомобиль саноати иш ташлашлар глобал чип танқислигидан азият чекаётган секторга қўшимча босим ўтказишини билдириб, намойишларни “ўта худбинлик” деб атаган.

Бугунги кунда Жанубий Корея яримўтказгичлар, смартфонлар, автомобиллар, аккумуляторлар ва электрон қурилмаларнинг йирик етказиб берувчиси ҳисобланади. Бу мамлакатда содир бўлаётган воқеалар у ёки бу тарзда автомобилсозлик соҳасида ҳамкорлик ўрнатилган қатор мамлакатлардаги бошқа компанияларга ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин.