$
 12780.14
11.84
 13980.20
19.34
 133.11
1.96
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови вақтинча тўхтатилди

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

1 февралдан Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови вақтинча тўхтатилди. Бунга қўшни мамлакат ҳудудида темир йўлдаги техник ишлар ўз вақтида битмагани сабаб бўлди.

1 февралдан бошлаб Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови вақтинча тўхтатилди. «Ўзбекистон темир йўллари» корхонаси бунга 2 давлат ўртасида тузилган шартнома ўз вақтида бажарилмагани сабаб бўлганини маълум қилди.

Аввалроқ — 26−30 декабрь кунлари Термиз шаҳрида 2 давлат вакиллари ўртасида темир йўл масалалари юзасидан учрашувлар бўлиб ўтганди. Унда 2023 йилнинг 1 февралига қадар Афғонистон ҳудудидаги техник ишлар босқичма-босқич «Афғон темир йўллари» ишчилари томонидан амалга оширилиши бўйича «Ҳаракатлар режаси» келишилганди.

Шунингдек, «Ўзбекистон темир йўллари» таркибига кирувчи «Согдиана транс» ШК ва Афғон темир йўл бошқармаси ўртасида томонлар бажарадиган ишлар рўйхати белгиланган ва 27 январга қадар янги шартнома имзоланишига келишилган.

Бироқ Афғонистон темир йўл бошқармаси келишилган чора-тадбирларни ўз вақтида амалга ошира олмаётгани сабабли 1 февралдан бошлаб қатновлар вақтинча тўхтатилиши маълум қилинди. Келтирилишича, Ғалаба-Ҳайратон темир йўли очилиши ҳақидаги маълумотлар тўлдирилади.

Афғонистондаги Ҳайратон-Мозори Шариф темир йўли 2010 йилда қурилиб, 2011 йилдан бошлаб темир йўлнинг барча хизматлари «Согдиана транс» ШК томонидан амалга оширилмоқда.