$
 11350.18
7.59
 12157.18
-55.39
 160.05
-0.69
weather
+13
Кечаси   +6°

Пойтахтда хусусий бандлик агентлиги одам савдоси билан шуғулланиб келгани аниқланди

Фото: ижтимоий тармоқ Фото: ижтимоий тармоқ

Тошкент шаҳрида хусусий бандлик агентлиги очиб, фуқароларни чет элга ишга юбориш важи билан одам савдоси фаолиятини амалга оширганларга ҳукм ўқилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди маълум қилди.

Қайд этилишича, 2019 йилда хусусий бандлик агентлиги раҳбари, жамият ишчилари, Сурия фуқароси ва бошқалар билан уюшган гуруҳ бўлиб, чет элда ишлаш истагида бўлган шахсларни, нуфузли хорижий мамлакатларда, хусусан, Саудияда ишга жойлаштиришларини айтиб, интернет орқали тарғибот ишларини олиб борган.

Гуруҳ аъзоларининг ҳар бирига вазифалар бўлиб берилган. Масалан. МЧЖда ишловчи ходимга одамларни хорижга юборишга жалб этиш вазифаси, Сурия ва Саудия Арабистони фуқароларига эса Ўзбекистондан юборилган фуқароларни қабул қилиб, уларни учта ширкат орқали мажбурий меҳнатга жалб қилиниши учун моддий наф эвазига иш қидираётган оилаларга сотиб юбориш вазифаси юклатилган.

Суд маълумотларига кўра, жиноятчилар ташкил этган хусусий бандлик агентлиги орқали 100 нафар жабрланувчидан 55 нафар фуқаро одам савдоси, 45 нафари эса фирибгарлик қурбони бўлган. Судланувчилар жабрланувчилардан жами 554,181 миллион сўм маблағни фирибгарлик йўли билан ўзлаштириб, берган ваъдаларини бажармаган. Суд жараёнида айбланувчилар айбига иқрор бўлмаган.

МЧЖ раҳбари бўлган айбланувчи Жиноят кодексининг 135- (одам савдоси) ва 168- (фирибгарлик), 189-моддалари (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) билан айбли деб топилган ва у 8 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Теги :
Жамият