$
 10800.55
-22.97
 11433.46
-5.92
 203.88
0.72
weather
+42
Кечаси   +25°

Йил бошидан Ўзбекистонга қанча автомобил ва эҳтиёт қисмлар импорт қилингани маълум қилинди

автомобиль

Жорий йилнинг бошидан буён қарийб 3 млрд долларлик машина ва транспорт асбоб-ускуналари импорт қилинди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси ахборот тақдим этган ойлик ҳисоботда кўрсатиб ўтилган.

Ҳисоботда қайд этилишича, жорий йилнинг январ-май ойларида миқдори 2 млрд 908,9 млн AҚШ долларига тенг машина ва транспорт асбоб-ускуналари импорт қилинган. Бунда 373,7 млн долларлик машина ва асбоб-ускуналар МДҲ давлатларидан, 2 млрд 535,2 млн долларлик машина ва асбоб-ускуналар эса бошқа хориж давлатлардан импорт бўлди.

Маълумот учун: Товар ва хизматлар импорти динамикаси таҳлилига кўра, 2020 йилнинг январ-майида импорт қилинган товарлар ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 мрд 208,6 млн AҚШ долларига камайди ва 7 млрд 250,9 млн AҚШ долларини ташкил этди. Хизматлар импорти эса 590,4 млн AҚШ долларига етди.