$
 10642.43
17.43
 12662.36
46.23
 145.69
0.48
weather
+37
Кечаси   +21°

Суд қарорисиз бузилаётган реклама баннери автомобил устига қулади

Кеча ижтимоий тармоқларда пойтахтнинг «Ғафур Ғулом» боғи ёнида суд қарорисиз бузилаётган реклама конструкцияси йўлда ҳаракатланиб кетаётган “Spark” автомобили устига қулагани акс этган видеолар тарқалди.

Ҳайдовчининг сўзларига кўра, реклама конструкцияларини бузаётган шахслар Тошкент шаҳар ҳокимлигидан эканлиги, конструкциялар шаҳар ҳокими ўринбосарининг буйруғи асосида бузилаётганини айтишган.

Улар йиқитилган конструкция туфайли автомобилга етказилган зарар икки ўртада, 50/50 тарзида қопланишини айтган. «Биз ҳам буйруқни бажаряпмиз, пулини тўлаб беролмаймиз», дейишган.

Шундан кейин ҳайдовчи бунга рози эмаслигини айтиб, йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимини чақирган. Унинг айтишича, ЙҲХ ходими ҳам ҳокимлик вакилининг гапларини тасдиқлаб, бу «баҳсли вазият» эканини билдирган ва автомобилни жарима майдонига олиб бориб қўйган.

Мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларда кескин танқидларга учраяпти. Аввалроқ Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев реклама баннерларининг ҳеч қандай суд қарорисиз бузиб ташланаётгани ҳақидаги саволга жавоб бермай кетиб қолгани ижтимоий тармоқларда ҳажв қилинганди.

Теги :
Жамият
Авто