$
 10609.00
11.96
 12851.74
-27.9
 146.80
-1.11
weather
+35
Кечаси   +17°

Тошкент Беш ташаббус ҳаракатида рўйхатдан ўтганлар ўн минг нафардан ошди

Тошкент Беш ташаббус ҳаракатида рўйхатдан ўтганлар ўн минг нафардан ошди

Маълумки, пойтахтда ёшларга оид йирик тадбир – Тошкент Беш ташаббус ҳаракати ўтказилиши режа қилинган. Жорий йилнинг 26 март санасидан бошлаб мазкур тадбирга рўйхатга олиш ишлари бошланганди. Форум дирекцияси бераётган маълумотларга кўра, ҳозирга қадар 10 300га яқин одам рўйхатдан ўтган. Улар сони рўйхатга олиш якунигача янада ортиши кутилмоқда.

Хусусан, 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган 7200га яқин ёш йигит ва қизлар меҳмон сифатида қатнишиш истагини билдирган.

Рўйхатдан ўтган иштирокчилар сони ҳам эътиборга молик. Деярли 3000 нафар одам маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, мутолаа ва тадбиркорлик йўналишлари бўйича мусобақаларда совринли ўринлар учун кураш олиб бориши кутилмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, фақатгина футбол турнирида қатнашиш учун ўртача 6-7 кишидан иборат 155та жамоа ариза берган. Баскетбол турнирида эса энг камида 100 нафар иштирокчи қатнашиши кутилмоқда.  

«Х Project» ғоялар танловида 45 нафар иштирокчи ўзининг IT-қобилиятларини синовдан ўтказади. Жамоалардан Тошкентни ривожлантиришга оид муаллифлик лойиҳаларини тақдим этиш талаб этилади. Қолган йўналишларда, жумладан, аёллар нетворкинги ҳафталигида 50 нафар хотин-қизлар қатнашишга қарор қилган.

Тадбир доирасидаги танловлар орасида энг кўп ёшлар эътиборини «Заковат» интеллектуал баҳси ўзига тортди ва ҳозирча унда 1860 киши ўз билимларини намоён этишга бел боғлаган.

Таъкидлаш керакки, рақамлар ортишда давом этмоқда, рўйхатга олиш эса ҳали тўхтагани йўқ. Эслатиб ўтамиз, йил воқеасига айланиши кутилаётган Беш ташаббус ҳаракати 21 майдан 25 майга қадар бўлиб ўтади. Унда иштирок этиш учун @toshkent21bot орқали рўйхатдан ўтиш керак бўлади.

Теги :
Жамият