$
 10665.73
15.67
 12475.70
-22.15
 146.98
0.9
weather
+27
Кечаси   +13°

Ўзбекистон ва Покистон ҳамкорликда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида фильм суратга олади

Ўзбекистон ва Покистон ҳамкорликда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида фильм суратга олади

15 июл куни икки мамлакат етакчиларининг Тошкентда ўтган музокараларида Ўзбекистон ва Покистон киноижодкорлари ҳамкорлигида Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида фильм суратга олиниши ҳақида ҳам сўз боргани айтилмоқда.

Президент матбуот хизматига кўра, Ўзбекистон президенти ва Покистон бош вазирининг кенгайтирилган таркибда бўлиб ўтган учрашувида шундай келишув бўлган.

Қайд этилишича, делегациялар иштирокида кечган музокараларда маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш, муштарак маънавий меросни биргаликда ўрганиш, илм-фан, таълим, маданият ва спорт соҳаларидаги ҳамкорликни кучайтириш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилган.