$
 10609.00
11.96
 12851.74
-27.9
 146.80
-1.11
weather
+35
Кечаси   +17°

Ақлли камера, туганмас қувват, тиниқ экран ва улкан хотира – HUAWEI P smart 2021 смартфони нималарга қодир?

7huawei_p_samrt_2021

Жорий йилнинг январь ойи охирида Ўзбекистонда сотувга чиқарилиши кутилаётган HUAWEI P smart 2021 смартфони ўзининг ҳамёнбоп нархи билан жамоатчилик эътиборини тортяпти. Рақобатчиларидан анча арзон бўлишига қарамай улардан кам бўлмаган имконият ва қулайликларни таклиф этаётган янги қурилмага шубҳа билан қарайдиганлар ҳам йўқ эмас. Сабаби сифатли нарса ҳамиша қиммат бўлишига ўрганиб қолганмиз. Модомики шундай экан, HUAWEI P smart 2021 Ўзбекистонда ўз харидорларини топа оладими? Умуман олганда, смартфонни синаб кўришга қизиқаётганлар йўқ эмас. Бироқ уни сотиб олмай туриб, буни амалга ошириш имконсиз. Шундай бўлса-да дастлабки маълумотлар, ундан фойдаланиб кўрганларнинг маслаҳатлари ёрдамида энг тўғри ва фойдали қарорни қабул қилиш мумкин. Демак бошладик.

HUAWEI P smart 2021 замонавий дизайн ва сўнгги технологик функцияларни ўзида мужассам этган. Қурилманинг бўйи – 165,65 мм., эни – 76,88 мм., қалинлиги эса 9,26 мм.ни ташкил қилади. Шаклан бошқалардан унчалик катта фарқ қилмайди, бироқ корпусининг пишиқ ва тирналмайдиган пластикдан ишлангани унинг янада ихчам, қўлда ушлашга анча қулай бўлишини таъминлаган. Бундан ташқари, бармоқ изи сканери одатдагидек корпус орқасида эмас, балки ён томонда, ўчириб-ёқиш тугмасида жойлашган бўлиб, қурилмани қулфдан чиқариш анча қулай.

Умумий оғирлиги 206 гр.га тенг. Яъни кутилганидан кўра анча енгил. Full-HD форматидаги 6,67 дюймли экран, ясси бурчакларга эга бўлиб, TFT LCD (IPS) технологияси қўлланилган.

Ҳозирда аксарият истеъмолчилар смартфон сотиб олаётганда камера ва аккумулятор қувватига кўпроқ аҳамият беришади. Албатта, мукаммал қурилмани арзон нархларда топиш қийин, бирида камера яхши бўлса, қуввати тез тугаб қолади ёки аксинча, бошқасида эса гўё ҳаммаси жойидагидек, аммо тезда ишдан чиқади, қотиб қолаверади, оператив ва ички хотира чекланган бўлади, натижада у тўлиб боргани сари ишлаш тезлиги пасайиб кетади. HUAWEI P smart 2021 яратувчилари қурилманинг ана шу камчиликлардан максимал даражада ҳоли бўлишга ҳаракат қилишган.

Масалан, қурилма 22,5 Вт қувватга эга HUAWEI SuperCharge технологияси билан жиҳозланган бўлиб, 8% қувват учун 5 дақиқа, 23% учун 15 ва 45% учун эса ярим соат талаб этилади. Тўлиқ қувватлашга 110 дақиқа кетади. 5000 мА/соат қувватга эга аккумулятор қурилманинг узоқ вақтгача автоном ишлашини таъминлайди. Катта экран ва туганмас энергия эса ашаддий геймерлар учун айни муддао!

Ақлли камера

HUAWEI P smart 2021 нинг асосий камераси тўртта: 48 МП, 8 МП, кенг бурчакли, чуқурлик ва масофани аниқлайдиган 2 МП модул ва 2 МП макромодулдан иборат.

Керакли режимни исталган манзарани сифатли тарзда кадрга муҳрлаш мумкин. Режимларни автоматик белгилашдан ташқари, мустақил тарзда ҳам созлаш ва янада мукаммал расмларни олиш имкони бор. Камера тунги режимда ҳам сизга сифатли кадрларни бера олади. Тўғри, бу каби имкониятлар бошқа қурилмаларда ҳам бор, лекин расмга тушириб кўргач сифатида сезиларли фарқ борлигини тушуниб етасиз. 8 МП олд камера, телефон эгасини тезда таниб олади. Бу қурилманинг хавфсизлигини таъминлайди. Баъзан фото ва видео олаётганда нотўғри режимни танлаш тасвирнинг кутилганидек чиқмаслигига сабаб бўлади.

Фойдаланувчилар буни билмагани сабабли камера сифатсизлигидан шикоят қилишади. Аслида, эса ҳаммаси оддий. HUAWEI P smart 2021 да тайёр режимлардан ташқари, камерани мустақил созлаб, янада мукаммал кадрларни олиш мумкин. Айниқса, тунги режимдаги тасвирлар сифати диққатга сазовор.

Тиниқ экран кўзларни чарчатмайди

Бугун истеъмолчиларни катта экранлар билан ҳайратга солиб бўлмай қолди. Шу сабаб ишлаб чиқарувчилар дисплейнинг тиниқ, сифатли ва энг муҳими кўзлар учун зарарсиз бўлишига кўпроқ аҳамият беришяпти. HUAWEI P smart 2021 да буларнинг барчаси ҳисобга олинган. Унинг экрани узоқ вақт тикилиб туришдан ўзини тиёлмайдиганларга ортиқча муаммо туғдирмайди, кўзларни чарчатмайди. Айниқса, интернет ва ўйин ўйнашга шўнғиб кетадиганлар учун яна бир афзаллик. Лекин бу смартфонни меъёрдан ортиқ ишлатиш керак дегани эмас. Ҳар қандай шароитда ҳам соғлик биринчи ўринда бўлиши керак. Негаки, мутлақо зарарсиз қурлманинг ўзи йўқ.

Арзон смартфонда 128 ГБ хотира

Маълумотларни сақлаш учун ажратилган жойнинг кичиклиги арзон, ҳамёнбоп смартфонларнинг асосий камчиликларидан бири саналади. Аниқроғи, ишлаб чиқарувчилар қурилманинг пулига яраша жой ажратишади. Лекин HUAWEI истеъмолчиларни чексизликдан маҳрум қилишни истамади ва янги қурилмага нақ 128 ГБ сиғимли ичики хотира ўрнатди. Шунингдек, унга қўшимча равишда яна 512 ГБгача хотира картасини ўрнатиш мумкин. EMUI 10.1-дастурий таъминотида ишлайдиган смартфоннинг тезкор ишлашини таъминловчи оператив хотираси эса 4 ГБ.

Умуман олганда, Ўзбекистон шароитида қулай нархларда бу каби юқори конфигурацияли смартфонни топиш қийин. Эҳтимол, HUAWEI шу тариқа рақобатчиларидан ўзиб кетишга уринаётгандир. Нима бўлганда ҳам харидор бундан фақат ютади.

29 январдан бошлаб Ўзбекистондаги техника дўконларида сотувга чиқиши кутилаётган янги HUAWEI P smart 2021 ҳозирча мижозларга фақат қора ва ёрқин яшил рангларда 4 ГБ + 128 ГБ конфигурацияси билан таклиф қилинмоқда. Компаниянинг Ўзбекистонда ҳам расмий дилерлари борлиги техник хизмат кўрсатиш ва смартфонга қўшимча аксессуарларни топишда ортиқча муаммо туғдирмайди. Шундай экан сиз ҳам янги HUAWEI P smart 2021 эгасига айланиб, қулайликни ўзингизга доимий ҳамроҳ қилиб олинг!

Теги :
Жамият