$
 10710.63
10.6
 12436.11
70.09
 149.57
0.52
weather
+22
Кечаси   +5°

«Автомобилни ишончнома орқали бошқариш келажакда тарихга айланади» — Адлия вазири

«Автомобилни ишончнома орқали бошқариш келажакда тарихга айланади» — Адлия вазири

Кеча, 25 ноябрь куни Адлия вазири Русланбек Давлетов билан Фаcебоокдаги «Халқ билан мулоқот» гуруҳида фуқаролар билан онлайн мулоқот ташкил этилди. Унда вазир автомашиналарни ишончнома билан бошқариш келажакда тарихга айланишини маълум қилди.

«Автомашиналарни бошқаришда ишончнома масаласи доимо долзарб бўлиб келган. Президентимиз қарорига асосан яқин қариндошлар бўладиган бўлса, ишончнома зарур эмас деган норма киритилди, яъни яқин қариндошлар ўртасидаги муносабатлардан келиб чиқиб, шу янгилик жорий этилди. Бу яхши қадам. Кўп вазирликлар бунга қарши бўлди, бироқ ҳукуматимиз қўллаб-қувватлади ва Президентимиз қарорни имзолади. Керак бўлса, бу жараённи соддалаштиришни яна давом эттиришимиз лозим. Чунки машинани бошқариш асосан суғурта асосида тартибга солинса ҳам етарли бўлади. Ишончнома каби ҳужжатлар, ўйлаймизки, келажакда тарихга айланади», – деди Русланбек Давлетов.

Теги :
Жамият
Авто