$
 10710.63
10.6
 12436.11
70.09
 149.57
0.52
weather
+22
Кечаси   +5°

Qalampir.uz журналистини обрўсизлантириш мақсадида тарқалган видеони ким олгани аниқланди

Qalampir.uz журналистини обрўсизлантириш мақсадида тарқалган видеони ким олгани аниқланди

Куни кеча ижтимоий тармоқларда журналист Феруза Нажмиддинова шаънига туҳмат қилиш мақсадида тарқатилганди. Ушбу видео ким томонидан суратга олингани аниқланди.

Маълум бўлишича, Олмазор тумани “Янги Олмазор” кўчасидаги уйлардан бирида яшовчи М.П. қарама-қарши жойлашган уйнинг очиқ балконида рўй бераётган ишқий муносабат ҳолатини тасвирга олиб, “Оlmazor city” мажмуасининг қоровули В.га ташлаб берган. В. эса, ўз навбатида, видеони профилактика инспекторига юборган.

Ижтимоий тармоққа тарқалиб кетган ишқий муносабат билан боғлиқ фото ва видео материаллар аслида аҳлоқсизликларни бартараф этиш учун ҳуқуқ-тартибот органларига топшириш мақсадида тасвирга олинган. Лекин видеотасвирлар қабиҳ кишиларнинг қўлига тушиб, журналист аёлни обрўсизлантириш учун қўлланилган. 

Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров мазкур видеони журналистнинг касбий фаолияти билан боғлиқ деб ҳисоблашини билдирди.

“Қабиҳ ният билан монтаж қилинган видеотасвирлар журналист Ф.Нажмиддиновага қарши қўлланилгани унинг касб фаолияти билан бевосита боғлиқ, деб ҳисоблаймиз. У сўнгги пайтларда  инсон ҳуқуқлари, аёлнинг жамиятдаги ўрни, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар йўлидаги сунъий тўсиқлар ҳақида қатор танқидий-таҳлилий материаллар эълон қилиб келаётган эди. Фикримизча, видеоролик буюртмачиси шу каби танқидий материаллар “қаҳрамон”ларидан бири бўлиши мумкин.

Интернет тармоғида бу каби салбий ҳолатларнинг давом этишига йўл қўймаслик учун, шунингдек, сўз эркинлиги, оммавий ахборот воситалари вакилларини ҳимоя қилиш мақсадида қатъий чора-тадбирлар кўрилиши мақсадга мувофиқ. Асосийси, вазиятга тегишли ҳуқуқий баҳо берилиб, қилмишни содир этган шахслар, албатта, жавобгарликка тортилиши шарт”, – деб ёзади О.Ўсаров ўзининг телеграм каналида.

Теги :
Жамият