$
 10642.43
17.43
 12662.36
46.23
 145.69
0.48
weather
+38
Кечаси   +21°

Президент кортежидаги автомобил Сурхондарёга сафар чоғида кўча супураётган аёлни уриб кетгани ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритилди

Президент кортежидаги автомобил Сурхондарёда сафар чоғида кўча супураётган аёлни уриб кетгани ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритилди

Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси жорий йилнинг 3 июнь куни ижтимоий тармоқларда Президент ташрифи вақтида кўча супураётган аёлни ҳокимлик машинаси уриб кетгани, аёл икки кундан буён комада экани айтилаётган хабарлар тарқалиши ортидан расмий муносабат билдирди.

Аниқланишича, 2021 йилнинг 1 июнь куни соат 07:30 ларда ҳайдовчи Э.Б. ўз бошқарувида бўлган “Каптива” русумли автомобилни Термиз шаҳри, “Шодлик” маҳалласидаги А.Темур кўчаси бўйлаб бошқариб келиб, ушбу кўчанинг “Баркамол авлод” марказий кўчаси билан кесишган чорраҳасидан ўтаётган вақтда унга нисбатан чап томондан ўнг томонга қараб пиёдалар йўлакчасидан велосипедда кетаётган П.Р.ни автомашинасининг олд қисми билан туртиб юбориши натижасида йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.

Натижада, фуқаро П.Р. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Термиз филиалидаги жонлантириш бўлимига ётқизилган.

“Ҳолат юзасидан Термиз шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

Суриштирув давомида аниқланишича, мазкур транспорт воситаси давлат раҳбарининг Сурхондарё вилоятига ташрифи жараёнида ташкил этилган кортеж автомобилларига алоқаси йўқлиги, бундан ташқари Амир Темур ва Баркамол Авлод кўчаларининг кесишмасида кортеж ҳаракатланмаганлиги айтилмоқда.

Теги :
Жамият