$
 10609.00
11.96
 12851.74
-27.9
 146.80
-1.11
weather
+35
Кечаси   +17°

Тошкент метросининг Сергели йўналиши тўхтатилганига изоҳ берилди

Аввалроқ Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишида поездлар ҳаракати тўхтаб қолгани, йўловчилар пиёда эвакуация қилингани акс этган видеолар тарқалганди. “Тошкент метрополитени” УК ҳаракати тўхтаб қолиши билан боғлиқ воқеа тафсилотларини очиқлади.

Маълум қилинишича, Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишида поездлар ҳаракати тўхтатишига контакт релсининг кронштейни ушлаб туриш қурилмаларадан чиқиб кетиш оқибатида носозлик чиқиб келгани сабаб бўлган.

“Воқеа юзасидан расмий тергов давом этмоқда, сабаблари ўрганилмоқда. Яқин бир неча соат ичида метронинг Сергели йўналишида поездлари ҳаракати тикланади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Сергели йўналишида поездлар ҳаракати тўхтаб қолиши биринчи марта кўзатилаётгани йўқ. Бундан аввал ҳам, аниқроғи жорий йилнинг 18 март санасида мазкур йўналишда вагонлар тўқнашиб кетиши оқибатида маълум муддатга поездлар ҳаракати тўхтаб қолганди.

Теги :
Жамият