$
 10609.00
11.96
 12851.74
-27.9
 146.80
-1.11
weather
+34
Кечаси   +16°

Ўзбекистон мобил интернет нархи арзонлиги бўйича 21-ўринга чиқиб олди

Ўзбекистон мобил интернет нархи арзонлиги бўйича 21-ўринга чиқиб олди

Британиянинг Cable.co.uk портали дунёдаги мобил интернет нархлари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди. Унга кўра Ўзбекистон 230 мамлакат орасида 21-ўринни эгаллаб, бир йил давомида кўрсаткичларини 33 поғонага яхшилаб олган (ўтган йил 54-ўринда эди). Рейтингга кўра, Ўзбекистонда 1 Гб мобил интернетнинг ўртача нархи – 0,6 долларга тенг.

Сable.co.uk ресурсининг маълумотларига давлатдаги барча алоқа операторларининг маълум хизмати учун нархлари, ушбу ҳолатда 1 Гб мобил интернет трафик нархлари ҳақида маълумотлар олиниб, уларнинг ўртача қиймати (медиана) белгиланади ва рейтингга киритилади. Таҳлил учун асосан Интернет хизматидан фойдаланиш учун мўлжалланган тариф режалар ва хизматлар хақида маълумотлар олинган.

Теги :
Жамият