$
 11350.18
7.59
 12157.18
-55.39
 160.05
-0.69
weather
+13
Кечаси   +6°

Самарқандда ота ва қиз жонсиз ҳолатда топилди

Фото: "Халқ сўзи" газетаси Фото: "Халқ сўзи" газетаси

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги хонадонларнинг бирида ота ва унинг 5 ёшли қизи жонсиз ҳолатда топилди.

Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг Xabar.uz’га маълум қилишича, ҳолат жорий йилнинг 30 ноябрь куни соат 09:00 ларда аниқланган.

Маълум қилинишича, Каттақўрғон тумани "Қоракўлча" МФЙ Қоракўлча қишлоғида яшовчи 1994 йилда туғилган Қ.Х. ва унинг 2017 йилда туғилган қизи ўзининг яшаш уйи хонасида ташқи кўринишидан тан жароҳатларисиз мурдаси топилган.

Белгиланган суд-тиббий экспертизасининг дастлабки хулосаларига кўра, марҳумларнинг ўлими "номаълум этиологикдан заҳарланиш" оқибатида келиб чиққан.

Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Теги :
Жамият