$
 11350.18
7.59
 12157.18
-55.39
 160.05
-0.69
weather
+13
Кечаси   +6°

Қашқадарёда Имом Насафий халқаро илмий-тадқиқот маркази барпо этилади

Фото: Kun.uz Фото: Kun.uz

“Қарши давлат университети ҳузурида Имом Насафий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Дин ишлари бўйича қўмита, Ислом цивилизацияси маркази, Халқаро ислом академияси, Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ҳамда Олий таълим вазирлигининг Қарши давлат университети ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги Имом Насафий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланади.

Қуйидагилар марказ асосий вазифалари этиб белгиланади:

  • Абу Муин Насафий, Абу Ҳафс Насафий, Абул Баракот Насафий каби алломалар ҳаёти ва илмий мероси, улар асарларида келган миллий ҳамда диний қадриятларни халқчил, илмий-оммабоп ва содда тилда жамоатчиликка етказиш;
  • Насаф ва Кеш алломалари илмий, маънавий-маърифий меросини тадқиқ этиш орқали улар жаҳон цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссасини кўрсатиш, улар яратган асарлар илмий-изоҳли матнлари ва таржималарини нашр этиш, ушбу мавзуларга доир тадқиқотларни тизимли ташкил қилиш;

тафсир, ҳадис, фиқҳ, калом, тасаввуф каби ислом илмлари, мотуридийлик таълимоти ва ҳанафийлик мазҳаби равнақида аҳамият касб этган Насаф илмий мактаблари фаолиятини ўрганиш ҳамда улар жамият барқарорлигини таъминлашдаги ўрнини очиб бериш;

қўлёзма фондларида сақланаётган насафлик олимлар қўлёзма ҳамда тошбосма асарларини аниқлаш, каталогини тузиш, улар асл ва электрон нусхаларини жамлаш;

  • Абу Муин Насафий ақида ва калом илми ривожида тутган ўрни, ёт оқимлар бузғунчи ғояларига қарши курашда қўллаган услубларини ўрганиш ҳамда шу асосда ислом дини маърифий моҳиятини очиб бериш;
  • Насаф воҳаси илмий-маънавий муҳити, ислом цивилизацияси равнақида тутган ўрни ҳамда бугунги кундаги амалий аҳамияти юзасидан анжуман, симпозиум, конференция, кўргазма, ҳамда бошқа маданий-маърифий тадбирларни ташкил этиш;
  • турли ёт оқимлар таъсирига тушиб қолган адашган шахслар билан тизимли ишлашни йўлга қўйиш;
  • аҳоли орасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда ислом дини инсонпарварлик ҳамда тинчликпарварлик моҳиятини кенг тарғиб қилиш;
  • «Илм жавҳардир» концепцияси мазмунини баён қилиш ҳамда кенг тарғиб қилиш;
  • Насаф ва Кеш алломалари илгари сурган тинчлик ва бағрикенглик каби олижаноб мақсадларга хизмат қиладиган ғояларни жамият ҳаётига татбиқ этиш чораларини кўриш.

Белгилаб қўйилишича:

  • марказ директори Қарши давлат университети кузатув кенгаши томонидан Дин ишлари бўйича қўмита билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
  • марказ давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга ҳамда Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазначилик ҳисоб рақамларига эга бўлади.

Марказ Қашқадарё вилояти, Қарши тумани, «Қовчин» маҳалла фуқаролар йиғини, Қовчин қишлоғи ҳудудида жойлашган Абу Муин Насафий мажмуасини бошқариш ва ободонлаштириш дирекцияси бино ва иншоотларига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади.