$
 11350.18
7.59
 12157.18
-55.39
 160.05
-0.69
weather
+13
Кечаси   +6°

Афғонистоннинг Саманган провинцияси Айбак шаҳрида содир этилган террорчилик хуружини кескин қоралаймиз — Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги

Фото: Янги Ўзбекистон Фото: Янги Ўзбекистон

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги баёноти:

«30 ноябрь куни Афғонистоннинг Саманган провинцияси Айбак шаҳрида содир этилган террорчилик хуружини кескин қоралаймиз. «Жиҳодия» мадрасасида амалга оширилган қабиҳ ҳаракат кўплаб инсонларнинг, асосан ёш талабаларнинг қурбон бўлишига олиб келди.

Яна бир бор шуни маълум қиламизки, бундай зўравонлик ҳаракатлари кескинликнинг кучайишига сабаб бўлиб, Афғонистонда барқарор ва узоқ муддатли тинчлик ўрнатишга, шунингдек, миллий келишувга эришишга тўсқинлик қилади».