$
 10609.00
11.96
 12851.74
-27.9
 146.80
-1.11
weather
+35
Кечаси   +17°

Самарқандда ишлаб чиқарилган автобуслар Қозоғизстонда йўналишларга қўйилди

Самарқандда ишлаб чиқарилган автобуслар Қозоғизстонда йўналишларга қўйилди

Самарқанд автомобиль заводининг SAZ LE60 автобуслари Қозоғистоннинг автобус паркини кенгайтирди дея хабар берди “СамАвто” МЧЖ ҚК Матбуот хизмати. Қайд этилишича, 27 март куни қўшни Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида SAZ LE60 паст сатҳли автобусларининг учинчи партиясини топшириш маросими бўлиб ўтган. Автобусларнинг олдинги партияси шаҳар маршрутлари бўйлаб қатнаб турибди.

Самарқанд автомобиль заводи жорий йил март ойида Қозоғистонга модификацияси янгиланган 30та SAZ LE60 автобусларини жўнатди. Буюртма бўйича ишлаб чиқарилган дастлабки 20та автобус эса Туркистон шаҳрида линияларга чиқарилган. Йўловчилар орасида Туркистон вилояти ҳокими Умирзоқ Шукеев ҳам бўлган.

«Биз Туркистон автобус паркини янгилашда айнан Ўзбекистонда конструкцияланган ва ишлаб чиқарилаётган SAZ LE60 автобуслари танланганидан беҳад хурсандмиз. Бизнинг ҳамкорларимиз янгиланган моделнинг ҳар жиҳатдан, шу жумладан, ҳаракати чекланган фуқаролар учун қулайлигини, узоқ муддат ишлашини, шунингдек нархи ва сифатининг нисбатини алоҳида қайд этдилар. Йил бошида бу модификация ЕОИИ Божхона иттифоқининг сертификатини олганди.

Бу Қозоғистонга етказиб берилган биринчи партия эмас. SamAuto маҳсулотларидан Олмаота, Туркистон ва Атирауда йўловчиларни шаҳар бўйлаб ташишда фойдаланиб келинмоқда. Халқаро ҳамкорлик йилларида жами турли моделлардаги автобусларнинг Қозоғистонга қилинган экспорти сони 900тани ташкил этди, улардан 300 таси SAZ LE60 автобусларига тўғри келади», — дейди СамАвто МЧЖ ҚК нинг маркетинг ва сотувлар бўйича бош директор ўринбосари Илҳом Ярашев.



SAZ LE60 автобуси 56 йўловчи (25 та ўриндиқ)га мўлжалланган. Туркистонда линияга чиққан автобуслар пандус, йўл ҳақини тўлаш учун электрон тизим, кондиционер, видеокузатув камералари ва йўловчиларга аудиоахборот етказиш тизимлари билан жиҳозланган.

Теги :
Жамият
Авто